Каталог
Болаларнинг боши терлаши ҳақида кўп сўрашади

Болаларнинг боши терлаши ҳақида кўп сўрашади

«D3 витаминини канда қилмасдан бераман, лекин барибир эмганда, уйқусида жуда кўп терлайди». деб йоздила мижозимиз:

Терлаш фақат D3 витамини танқислигидан эмас, лекин шу сабаб бўлиши ҳам мумкин ва мен сизга айнан D3 витамини ҳақида ҳеч қачон ўқимаган маълумотларни бермоқчиман.

💊 D3 витаминини асосан кальцийга кофакторлиги, рахитнинг олдини олиши ва суяк-тиш мустаҳкамлиги учун қабул қилиш керак деб ўйлайди аксарият онажонлар.
Аслида эса D витамини прогормон ҳисобланади ва инсон организмидаги 3000 дан ортиқ реакциялар айнан унинг иштирокида кечади. Бу реакциялардан асосийлари қуйидагилар:

➡️ Барча минералларнинг сўрилишини таъминлайди

➡️ Тери касалликлари пайдо бўлишига тўсқинлик қилади

➡️ Юрак-қон томир ва онкологик касалликлар пайдо бўлиш хавфини камайтиради

➡️ Аутоиммун касалликларни профилактика қилади

➡️ Организмнинг кўпайиш функциясига ижобий таъсир кўрсатади

➡️ Қандли диабетнинг олдини олади

➡️ Иммунитетни оширади

➡️ Қалқонсимон без фаолияти учун зарур

➡️ Қоннинг ивишида бевосита иштирок этади

➡️ Қон босимини нормаллаштиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, атрофимиздаги турли хил токсинлар, кимёвий моддалар ва консервантлар туфайли унинг организмда сарфланиши ҳам кўпайган, яъни D3 витаминига эҳтиёжимиз ҳар қачонгидан баланд‼️
Энди D3 витамини мунтазам қабул қилинса-да, бош терлаши ҳамон давом этиши ёки қон таҳлилида кўтарилмаслигига тўхталадиган бўлсам, бунинг сабаби ҳужайралардаги D3 витаминининг рецепторларидаги сезгирликнинг пасайиши бўлиши мумкин.

Бунга сабаб эса:
•Герпес гуруҳидаги вируслар
•Цитомегаловирус
•Эпштейн-Барр вируси
•Helicobacter pylori
•Аспергилл замбуруғлари (моғор)
•Бундай вирус ёки замбуруғлар бугунги кунда кенг тарқалган, айниқса болаларда. Шунинг учун ҳам ўтиб кетмайдиган терлашлар ёки D3 нинг ҳеч кўтарилмаслиги каби ҳолатларда юқоридагиларга ҳам эътибор қаратиш сизга муаммонинг асл сабабини топишга ёрдам беради, биизниллаҳ. ✅

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.