Менимча, ҳозирги пайтда бу муаммо 70–80% аёлларда кузатилса керак.
Бунинг асосий сабаби 2 хил бўлиши мумкин ⤵️
1️⃣ Гипотиреоз (қалқонсимон без фаолиятининг сусайиши) 🦋
Натижада энергия балансини назорат қилувчи T3 ва T4 гормонлари етарлича ишлаб чиқарилмайди. Шунинг учун эрталабдан, ҳатто узоқ ухлаган бўлсангиз ҳам, чарчоқ ва энергия етишмовчилиги сезилади 😞
2️⃣ Анемия (темир, B9 ва B12 танқислиги) 🩸
Бу ҳолатда ҳужайраларимизга кислород етарлича етмайди. Натижада митохондриялар энергия ишлаб чиқара олмайди ва организм доимий чарчоқни ҳис қилади 😔
Юқоридаги муаммоларни шунчаки йод ёки темир қабул қилиш билан бартараф этиш ҳар доим ҳам мумкин эмас ❌
🌿 Масалан, қалқонсимон без фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун:
✔️ Йод
✔️ Селен
✔️ Темир
✔️ Рух
✔️ B гуруҳ витаминлари
🩸 Анемияни тўғри тиклаш учун эса:
✔️ Темир
✔️ B9
✔️ B12
✔️ C витамини
✔️ Рух
✔️ Мис минерали
💡 Яъни организмдаги ҳеч бир муаммо битта витамин ёки минерал билан ҳал бўлмайди.
Чунки танамиз кўплаб нутриентларга биргаликда муҳтож 🧬💚
