Каталог
Гипертиреоз

Гипертиреоз

Гипертиреоз — қалқонсимон безнинг меъёридан ортиқ ишлаши ва организмга кўп миқдорда Т3 ва Т4 гормонлари ишлаб чиқариши ҳолати.

Одатда ТТГ паст, эркин Т4 ва/ёки Т3 юқори бўлади.

1 Гипертиреознинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири — аутоиммун гипертериоз (Грейвс касаллиги 70% ҳолатлар). Бунда иммун тизими хато равишда ТТГ рецепторларига ҳужум қилади. Аммо уларни йўқ қилиш ўрнига, аксинча, қалқонсимон безни фаоллаштиради. TRAb антитаналари ишлаб чиқарилиб, безга доимий равишда «ишла!» деган сигнал беради.

Қандай намоён бўлади?

• Кўзларнинг бўртиб чиқиши (офтальмопатия)
• Тремор, кўп терлаш, юрак уришининг тезлашиши
• Баъзан безовталик, вазн йўқотиш ва эмоционал беқарорлик

2. Функционал (реактив) гипертиреоз

Қалқонсимон без вақтинча гипер-режимга ўтади, ташқи омиллар сабабли «тезлашиб кетади». Бу вақтинча бўлиб, кўпинча без яллиғланишида кузатилади.

Сабаблари:
• Вирусли инфекциялар (COVID, грипп, Эпштейн-Барр)
• Туғруқдан сўнг тиреоидит
• Ўткир интоксикация
• Узоқ муддатли стресс

3. Йод-индуцирланган гипертиреоз (Вольф–Чайков эффекти)

Тўсатдан ортиқча йод қабул қилинганидан сўнг ривожланади, айниқса тугунлар (узеллар) бор бўлса. Селен дефицити бўлса. Аутоиммун ўзгаришлар бўлса.

Мисол: Йодни тайёргарликсиз ичишни бошлаганда, тиреотоксикоз пайдо бўлса.

Хавф гуруҳи:
• Қариялар
• Тугун (узеллар) бор инсонлар
• КТ/МРТда контраст модда олганлар

4. Токсик аденома (қизиб турган тугун)

• Қалқонсимон бездаги тугун гормонларни мустақил равишда ишлаб чиқаради. У гипофиз томонидан бошқарилмайди, автоном ишлайди. Аутоиммун эмас, балки структуравий дефект.

Қандай аниқланади:
• УЗИ ва сцинтиграфияда кўринади («қизиб турган» нуқта)
• TSH ↓, T3/T4 ↑, TRAb — манфий

5. Иккиламчи гипертиреоз (кам учрайдиган)

Гипофиздаги бузилиш → кўп миқдорда ТТГ ишлаб чиқарилади. Без жуда фаол ишлайди, чунки кўп сигнал қабул қилади.

Сабаблари:
• Гипофиз ўсмаси (жуда кам учрайди)

6. Дори воситаларга боғлиқ гипертиреоз

Сабаблар:
• Амиодарон (юрак учун) — кўп миқдорда йод сақлайди
• Интерферон, литий, гормонал дори воситалари
• КТ/МРТдаги контраст моддалар

Кимда ривожланиши мумкин?
• Сурункали касалликлари бўлган беморлар
• Қалқонсимон бези аллақачон кучсизланган одамлар
• Селенсиз йодли БАДлар қабул қилувчилар

7 Психоэмоционал
Бу гипертиреознинг “расмий” кўриниши эмас, аммо превентив тиббиётда бу бор

Нима содир бўлади:

• Сурункали стресс → кортизолнинг ошиши → НРА↔НPT ўқининг издан чиқиши
• Аёлларда: бу ҳолат эстрогенлар ва метиллашув бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин
• Ўта сезгир одамларда: қалқонсимон без “хавотир сигнали” сифатида кўриниш беради

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.