Базавий таҳлиллар
• Гомосистеин
• С-реактив оқсил
• Фибриноген
Гомосистеин нормада 4,5–7,5, идеалда 5–6.
Гомосистеин ошганда юрак касалликлари, инсульт, Альцгеймер, остеопороз, бола нобуд бўлиши ёки юрагида порок билан туғилиши мумкин.
Гомосистеин ошишининг бир неча сабаблари бор, энг асосийси B6, B9, B12 витаминлари етишмаслиги.
С-реактив оқсил
Эркакларда 0–0,5 мг/л
Аёлларда 0–1 мг/л гача бўлиши керак.
Агар 1 дан баланд бўлса, организмда яллиғланиш жараёни бўлади. Темирга қон топширганда буни ҳам топшириб кўриш керак. Шунда феритин яллиғланишдан ошдими ёки йўқми билиб оласиз.
Тишда кариес бўлса ҳам яллиғланиш бўлиши мумкин.
Фибриноген
Қон ивишида қоннинг асосини ташкил этувчи оқсил. Нормадан юқори бўлса, инфаркт ва инсультга олиб келади. Шунингдек, ички яллиғланишда ошади.
Нормада: 1,8–3,5 г/л
Идеалда: 2–3 г/л
Фибриноген қачон ошади
• Ички яллиғланишда
• Онкологияда
• Кариесда
• Гипотереозда
• КОК гормонал препаратларда ошади
