Жигар — организмимизнинг асосий фильтри. Унинг соғлом ишлаши учун қиммат дорилар шарт эмас. Ушбу оддий одатларни кундалик ҳаётингизга киритинг:
Лимонли илиқ сув: Ҳар куни эрталаб наҳорда 1 стакан илиқ сувга бир неча томчи лимон шарбати томизиб ичинг. Бу ўт ажралишини яхшилайди.
Кўкатлар ва яшил чой: Исмалоқ, карам ва кўкатларни кўпроқ енг. Яшил чой антиоксидантлари жигарни токсинлардан ҳимоя қилади.
Зарарли маҳсулотларни чеклаш: Фаст-фуд, маргарин, ширинликлар ва сунъий қўшимчаларни камайтиринг — улар жигарни зўриқтиради.
Сув баланси: Кун давомида етарлича тоза сув ичиш қонни суюлтиради ва токсинларни ювиб чиқаришга ёрдам беради.
Кечки енгиллик: Жигар кечаси фаол ишлайди. Ухлашдан 2-3 соат олдин оғир ва ёғли таомлар ейишдан воз кечинг.
