Каталог
КЛЕТЧАТКА НИМА ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

КЛЕТЧАТКА НИМА ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

Клетчатка — бу ошқозонда ҳазм бўлмайдиган, аммо овқат ҳазм қилиш тизими саломатлиги учун жуда муҳим бўлган углевод тури. У асосан ўсимлик маҳсулотларида учрайди.

Клетчатканинг 2 тури мавжуд: эрувчан ва эримайдиган. Деярли барча ўсимликларда ҳар иккаласи ҳам бор, фақат миқдори турлича. Организм учун иккаласи ҳам керак.

ЭРУВЧАН КЛЕТЧАТКА
Ичакда гелга айланади.

Фойдаси:
– ичакдаги фойдали бактерияларни озиқлантиради (пребиотик)
– холестеринни камайтиради
– қондаги шакар миқдорини меъёрга келтиришга ёрдам беради
– ич келишини тартибга солади

Манбалар:
Сули, сабзи, қулупнай, ловия, ситрус мевалар

ЭРИМАЙДИГАН КЛЕТЧАТКА
Ҳазм бўлмайди, ичакдан “чўтка” каби ўтади.

Фойдаси:
– нажас массасини шакллантиради
– қабзиятнинг олдини олади
– йўғон ичак саломатлигини қўллаб-қувватлайди

Манбалар:
Ёнғоқ, уруғлар, кўкатлар, тўлиқ донли нон, карам

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.