Каталог
Мигрень — бу шунчаки симптом. У алоҳида касаллик эмас. Сабабини топиб, у билан ишласангиз, даволаш мумкин.

Мигрень — бу шунчаки симптом. У алоҳида касаллик эмас. Сабабини топиб, у билан ишласангиз, даволаш мумкин.

Мигреньнинг сабаблари:

🔹 Бўйин соҳасида қисилиш, қон айланиши бузилиши

🔹 Жигар детокси бузилиши, сафро қуюқлашиши, интоксикация

🔹 Кислород етишмаслиги

🔹 Аммиак ошиши

🔹 Гистамин ошиши

🔹 Эстроген гормонлар кўплиги

🧠 Мигреньда жигар ва сафронинг ҳам аҳамияти борми?

🌿Жигар — организмдаги муҳим “фильтр”

Жигар организмда турли моддаларни қайта ишлаш ва зарарсизлантиришда муҳим роль ўйнайди. Жумладан, гистамин, аммиак ва эстрогенларнинг метаболизмида иштирок этади.

Агар сафро қуюқлашса ёки ўт пуфагида димланиш бўлса, сафро оқими бузилиши мумкин. Бу эса ҳазм ва айрим моддалар алмашинувига таъсир қилиши мумкин.

🧠Эстроген ва мигрень

Айрим аёлларда эстроген даражасининг ўзгариши мигрень хуружини қўзғатиши мумкин.

Эстроген алмашинуви жигар билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун гормонал мувозанат билан боғлиқ муаммоларда жигар ва сафро тизимининг нормал ишлашини қўллаб-қувватлаш муҳим.

🧠 Гистамин ва мигрень

Агар аллергия пайтида бош оғриғи, кўз ёшланиши, бурун оқиши, шишиш каби белгилар пайдо бўлса, бу ҳолатда гистамин иштирок этиши мумкин.

🧠 Аммиак ва мигрень

Баъзи ҳолатларда организмдаги аммиак миқдорининг ошиши бош оғриғи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аммиак — нейротоксик модда. У мия фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Аммиак миқдори жуда юқори бўлган ҳолатларда мияда шиш пайдо бўлиши ва неврологик белгилар кузатилиши мумкин.

Шунинг учун айрим одамларда аммиак алмашинувидаги муаммоларни бартараф этиш бош оғриғи белгиларининг камайишига ёрдам бериши мумкин.

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.