Каталог
Наркоздан кейинги тикланиш ҳақида

Наркоздан кейинги тикланиш ҳақида

Шуни сизга таъкидлаб айтаманки, тикланиш тайёрланишдан икки баробар зарур, чунки анестезиянинг ножўя таъсирларини организмдан қанчалик тез чиқариб юборилса, шунчалик фойдали.

Чиқариб юборишни осонроқ ва тезроқ кечиши учун қуйидаги қўшимчалар жуда яхши самара беради👇

1. Тоза ичимлик суви — зарарли моддаларнинг кўпгина қисми сувда эриган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади, демак сув биринчи даражали муҳим восита.

2. Коэнзим Q10 — суслашган митохондриялар фаолиятини активлаштириб, уларнинг нормал ишлашига ёрдам беради.

3. Альфа-липой кислотаси — фаол антиоксидантлик хусусияти туфайли энергия ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

4. NAC (N-ацетил цистеин) — яна бир кучли антиоксидант, наркоздан кейин ошган оксидатив стресс даражасини пасайтиради.

5. Етарлича оқсил — барча витамин/минералларнинг керакли жойга етиб боришини таъминлайди ва глутатион ишлаб чиқарилишида фаол иштирок этади.

6. Омега-3 — бош мия пластиклигини оширишга ва амалиётдан кейин когнитив қобилиятларнинг пасайиб кетмаслигига (хотира пасайиши, тушуна олишнинг сусайиши ва ҳ.к.) ёрдам беради.

7. Фульво/гумин кислоталари — турли хил токсинларни ўзига боғлаб, танадан олиб чиқиб кетишга ёрдам беради.

8. Куркумин/Босвеллия — яллиғланишни камайтириб, тикланиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.

Бу санаб ўтилганларнинг ҳаммасини бирданига қабул қилмайсиз, орасидан 4–5 тасини танлаб оласиз.

Сиз ҳам наркоздан кейинги тикланиш муҳим деб ўйлайсизми? Изоҳларда қолдиринг 👇

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.