Томирларни холестерин ва тугунлардан (бляшка) тозалаш учун энг фойдали ичимликлардан бири бу — цикорий.
Фойдаси:
🧪 Холестерин: Таркибидаги инулин моддаси томирларни тозалайди ва юракни ҳимоя қилади.
🩸 Қанд миқдори: Қондаги глюкозани туширишга ёрдам беради.
☕️ Безарар: Кофеинсиз, шунинг учун уйқусизлик ва қон босимини оширмайди.
🇺🇿 Қаердан топиш мумкин?
Юртимиздаги исталган йирик супермаркетлар ва дорихоналардан топиш мумкин. У одатда кофе бўлимларида кукун шаклида сотилади.
☕️ Тайёрланиши:
1–2 чой қошиқ цикорий кукунини финжонга солинг, устидан қайноқ сув қуйинг ва аралаштиринг. Таъбга кўра сут ёки озгина асал қўшиш мумкин.
🔠 Тавсия: Кечқурун кофе ичгигиз келса, уни бемалол цикорийга алмаштиринг!
