Сўнгги тадқиқотларга кўра, Витамин D нафақат суякларни мустаҳкамлайди, балки танадаги калорияларнинг тақсимланишига ҳам таъсир қилади.
🔠 Асосий фойдаси:
Организмда Витамин D даражаси етарли бўлса, ортиқча калориялар ёғ бўлиб тўпланиш ўрнига, мушак массасининг ўсишига сарфланиши осонлашади.
🍎 Хулоса:
Агар спорт билан шуғулланаётган бўлсангиз ёки вазн назорат қилсангиз, Витамин D даражасини текшириб туришни унутманг!
Эслатма: Юқори дозаларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
