Қалампир таркибида капсацин деб аталувчи модда мавжуд. Айнан шу модда қалампирга ўзига хос аччиқ таъм беради. 🌶
Капсацин организмда эндорфин — “бахт гормонлари” ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Шу сабабли аччиқ таомлар инсон кайфиятига ижобий таъсир қилиши мумкин. 😊
Яна бир қизиқ жиҳати — инсон вақт ўтиши билан аччиқ таъмга кўникиб боради. Илмий тадқиқотларда капсациннинг айрим рак ҳужайраларига қарши таъсири ҳам ўрганилмоқда.
Меъёрида истеъмол қилинган аччиқ маҳсулотлар нафақат иштаҳани очади, балки организм учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. ✨
