Юқорида санаб ўтилган муаммоларнинг ҳаммасини бирлаштириб турувчи омил бу — гистамин ортиши.
Гистамин ортишига олиб келувчи ҳолатлар анчагина, лекин асосийларини санаб ўтаман 👇
🌾» Гистамин миқдори баланд бўлган маҳсулотлар (кофе, ситруслар, суяк шўрва, сут маҳсулотлари, ферментланган маҳсулотлар)
🌾» Патоген флоранинг кўплиги, ичак инфекциялари
🌾» Helicobacter pylori
🌾» Муайян маҳсулотга аллергия
🌾» Тешик ичак синдроми
🌾» Генетика (гистаминни парчалаб юборадиган DAO ферменти етишмовчилиги)
Энди ечим ҳақида гапирадиган бўлсам, энг аввал ҳазм тизимининг фаолиятини оптималлаштириш керак. Чунки тўлиқ ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари гистамин манбаига айланади.
Қадамлар кетма-кетлиги қуйидагича‼️
🌿Ҳазмни яхшилаш учун қўшимча ҳазм ферментлари.
🌿Ичак шиллиқ қаватини тиклаш.
🌿Сафро ва ўт қопи фаолиятини тиклаш.
🌿Ичакдаги патоген бактерия ва инфекцияларни даволаш (SIBR ва SIGR ни ҳам).
🌿Ичакдаги фойдали бактерияларни кўпайтириш ва бойитиш.
🌿Гистаминга бой маҳсулотларни вақтинча рациондан чеклаш.
❗️Агар мана шу қадамлардан кейин ҳам саволда айтилган муаммолар чекинмаса, демак, бирор маҳсулотга аллергия ёки генетик жиҳатдан DAO ферменти ишлаб чиқарилишида муаммо бор.
