Анестезия (наркоз)

Анестезия (наркоз)

Анестезия (наркоз) — танани чуқур уйқу ҳолатига олиб кирувчи модданинг таъсири ҳисобланади ва наркоз учун турли хилдаги (ёки комбинациядаги) таъсир этувчи моддалардан фойдаланилади.

Гарчи турлича операцияларда турли хилдаги таъсир этувчи моддалар ишлатилса-да, уларнинг организмга етказадиган ножўя таъсири деярли бир хил. Шунинг ҳам операцияга тайёргарлик ва ундан кейинги тикланиш кўпинча бир хил/ўхшаш бўлади.

Наркознинг таъсирлари қуйидагича:

• Оксидатив стресс
• Детокс тизимига зарба
• Гипоксия
• Глутатионнинг жуда катта сарфи
• Электролитлар дисбаланси
• Яллиғланиш
• Дисбиоз

Юқоридаги санаб ўтилган ҳолатлар наркозга тайёрланиш муҳим эканлигини исботлайди.

Фойдали қўшимчалар

1️⃣ Гепатроп — жигарнинг детокс фазаларини яхшилаш ва наркозни тезроқ зарарсизлантириш қобилиятини ошириш учун (таркибида артишок, расторопша, альфа-липоик кислота ва таурин мавжуд,
истаганлар ҳар бирини алоҳида ичиш ҳам мумкин).

2️⃣ S.O.D. (супероксиддисмутаза) — мавжуд оксидатив стресс даражасини пасайтириш учун, чунки наркоз ўзи шундоқ ҳам кучли оксидатив стресс беради.

3️⃣ NAC (N-ацетил цистеин) — бу ҳам антиоксидантлик хусусияти туфайли жигар фаолиятини яхшилайди ва эркин радикалларни камайтиради.

4️⃣ Витамин C — яна бир кучли антиоксидант, иммунитетни ошириш ва стрессга қарши.

5️⃣ B гуруҳ витаминлари — глутатион ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун жуда зарур.

Бу рўйхатга яллиғланишни камайтирувчи воситалар ва Омега-3 ни ҳам қўшиш тайёргарликни идеал қилди.

Ва яна бир муҳим жиҳат: NAC операциядан 2 кун аввал тўхтатилади, чунки балғам кўчирувчи хусусияти туфайли операция жараёнида йўталга сабаб бўлиб қолиши мумкин.

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.