Уй шароитида тайёрланадиган жуда оддий ва самарали табиий маз рецептини сақлаб олинг!
🌿 Керакли масаллиқлар:
50 г янги занжабил (кукун эмас, қирғичдан ўтказилган)
100 мл зиғир ёғи (льняное масло)
🥣 Тайёрланиши ва қўлланиши:
— Занжабил ва зиғир ёғини аралаштиринг.
— Қоронғи жойда 3 кун тиндириб қўйинг.
— Кечқурун оғриётган бўғимларга суртиб, устидан жун шарф билан ўраб олинг.
💡 Нима учун фойдали?
🔻 Занжабил: Таркибидаги гингерол моддаси яллиғланишни қайтаради ва тўқималарга чуқур сингади.
🔻 Зиғир ёғи: Омега-3 манбаи бўлиб, тоғайларни тиклашга ва бўғимлар ҳаракатчанлигини оширишга ёрдам беради.
