Стрессни шартли равишда 2 турга ажратиш мумкин:
1️⃣ Қисқа муддатли стресс
Кундалик муаммолар, шошилинч вазиятлар ёки вақтинчалик асабийлашиш.
2️⃣ Сурункали стресс
Доимий асабийлик, узоқ давом этадиган хавотир ва организмнинг доимий стресс ҳолатида бўлиши.
Стрессга қарши 2 та гормон ишлаб чиқарилади: кортизол ва ДГЭА.
Кортизол бутун эътиборини асабга таъсир қилаётган нарсага қаратади.
ДГЭА эса кортизолни мувозанатда ушлаб туришга ёрдам беради. Агар ДГЭА кортизолдан баланд бўлса, организм стрессга чидамлироқ бўлади.
Одатда кортизол ошганда, ДГЭА уни меъёрга туширишга ёрдам беради.
Лекин кортизол доимий равишда юқори бўлиб турса, ДГЭАнинг кучи етмай қолади ва унинг даражаси ҳам пасая бошлайди. Организм стрессни қоплай олмай, сурункали стресс ҳолатига кириб кетиши мумкин.
Буйрак усти безлари чарчаши (СУН)
1-даража — ташвиш, безовталик, асабийлик
Кортизол юқори бўлади.
2-даража — қаршилик даври
Кортизол эрталаб пасаяди, кечқурун эса кўтарилади.
3-даража — буйрак усти безлари чарчайди
Кортизол эрталаб ҳам, кечқурун ҳам паст бўлади.
4-даража — қаттиқ толиқиш даври
Тикланиш қийинлашади, кучли чарчоқ ва чуқур тушкунлик ҳолати кузатилиши мумкин.
