Детокс тизимини фаоллаштириш учун схема

Детокс тизимини фаоллаштириш учун схема

Ҳар бир организм саломатлиги учун ҳаётий зарур бўлган детокс тизими билан кўпчиликда муаммо бор. Бунинг сабаби эса ифлосланган экология, кам ҳаракат ҳаёт тарзи, уйқу режими бузилганлиги, нотўғри овқатланиш ва бошқа бир нечта факторлар ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам детокс тизимини ҳеч бўлмаганда йилда 2 марта фаоллаштириб туриш жуда муҳим. Буни қуйидаги схема билан қилиш мумкин 💊

✔️ Кун давомида етарлича (1 кг тана вазнига 30 мл) илиқ ва қайнатилмаган сув ичиш

✔️ Уйқу режимини тартибга солиш, ухлаш учун оптимал вақт 22:00 ва 07:00 оралиғида

✔️ Ташқи токсинларни камайтириш (пластик, турли хил бўёқ ва консервантли озиқ-овқат маҳсулотлари)

✔️ Кўпроқ клетчатка истеъмол қилиш (чунки ичаклардаги зарарли моддаларни клетчатка ўзи билан олиб чиқиб кетади)

✔️ Жисмоний фаолликни ошириш, бунда лимфа тизими яхши ишлаши ҳисобига детокс фаолияти ҳам активлашади

✔️ Полисорб ёки аминосорб оч қоринга кунда 2-3 маҳал

✔️ Артишок ёки расторопша овқатдан 20 дақиқа аввал

✔️ Магний таурат 1-2 маҳал

✔️ NAC эрталаб ва кечқурун овқатдан кейин

Курс давомийлиги 1 ой

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.