•Тери қуруши ва пўст ташлаши.
•Соч тўкилиши, тирноқларнинг мўртлашиши.
•Қоронғида кўришнинг ёмонлашуви.
•Тез-тез шамоллаш.
•Доимий чарчоқ.
•Бошда “туман”, хотира пасайиши.
•Овқатланиш оралиғига чидолмаслик (бош айланиши, ҳолсизлик, жаҳлдорлик).
•Гормонал бузилишлар
Ёғ етишмаслиги белгилари
Ўзингизда шу белгиларни сезсангиз, рациондаги фойдали ёғларни қайта кўриб чиқиш фойдали бўлиши мумкин.
Ёғларнинг функциялари
🌱Қурилиш вазифаси — ҳар бир ҳужайра ёғлардан ташкил топган мембрана билан ўралган.
🌱Энергия манбаи — энергия учун ширинлик ўрнига ёнғоқ истеъмол қилиш фойдалироқ.
🌱Нафас олиш фаолияти — ўпка алвеолалари сурфактант билан қопланган (унинг 90% ёғлардан иборат). Ёғ етишмаслиги ўпка билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.
🌱Тана ҳароратини сақлаш — совуқдан ҳимоя қилади.
🌱Витаминлар ўзлаштирилиши — ёғда эрувчи витаминлар (масалан, D витамини) фақат ёғлар билан яхши сўрилади.
🌱Гормонал фаолият — гормонлар холестериндан синтез қилинади.
