🫐 Лавлаги
Таркибидаги бетаин моддаси жигарни ёғ босишидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
🥬 Яшил баргли сабзавотлар
(Руккола, петрушка, мангольд)
Организмни тозалашга ёрдам беради ва жигардаги юкламани камайтиради.
🥦 Брокколи
Жигар детокс жараёнини қўллаб-қувватлайди, яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.
🧄 Саримсоқ
Таркибидаги олтинггугурт ва аллицин токсинларни зарарсизлантиришга ёрдам беради.
🟡 Куркума
Жигар ферментларини фаоллаштиради, сафро димланишини ва сурункали яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.
🥑 Авокадо
Жигар ҳужайраларини тиклашга ёрдам беради ва ёғ босиш хавфини камайтиради.
🫒 Extra Virgin зайтун ёғи
Ёғ алмашинувини қўллаб-қувватлайди ва яллиғланиш жараёнларини камайтиришга ёрдам беради.
