💚 КАЛИЙ
Калий организмда натрий-сув мувозанатини сақлашга ёрдам беради ва қон босимини меъёрда ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди.
💜 МАГНИЙ
Магний қон томирларининг бўшашиши ва нормал мушак-асаб фаолиятида иштирок этади. Шу сабабли қон босими назоратида муҳим минерал ҳисобланади.
🥑 Калий манбалари: банан, картошка, ловия, авокадо, кўкатлар.
🥜 Магний манбалари: ёнғоқлар, уруғлар, дуккаклилар, бутун донли маҳсулотлар.
Соғлом қон босими — организмдаги минераллар мувозанатидан ҳам бошланади!
