Магний организмда 300 дан ортиқ биокимёвий жараёнларда иштирок этади. Унинг етишмаслиги қуйидаги белгилар билан намоён бўлиши мумкин:
❗️Мушакларда тортишиш ва талвасалар
❗️Кўз қовоғининг тез-тез учиши
❗️Доимий чарчоқ ва ҳолсизлик
❗️Уйқусизлик ёки сифатсиз уйқу
❗️Асабийлашиш, безовталик ва стрессга мойиллик
❗️Бош оғриғи ва мигрен
❗️Юрак уришининг нотекислашиши ёки тезлашиши
❗️Қўл-оёқларда увишиш ёки санчиш ҳисси
❗️Диққат жамлаш ва хотиранинг пасайиши
❗️Қон босимининг ўзгариши
Магнийга бой маҳсулотлар:
🥜 Қовоқ уруғи, бодом, кешью
🥬 Исмалоқ ва бошқа яшил баргли сабзавотлар
🫘 Ловия, нўхат, мош
🌾 Сули, гречка, қора гуруч
🍌 Банан, авокадо
🍫 70% ва ундан юқори какаоли қора шоколад
Тўғри ва хилма-хил овқатланиш магний танқислигининг олдини олишга ёрдам беради.
