Нима сабабдан сафро тўпланиб қолади?

Нима сабабдан сафро тўпланиб қолади?

• Рационда юқори углеводли тозаланган маҳсулотлар ва трансёғларнинг кўплиги.

• Клетчатка етишмовчилиги.

• Кам миқдорда тоза сув истеъмол қилиш — суткасига 2 литрга яқин сафро ажралиши керак. Агар сиз фақат эрталаб 1 пиёлa қаҳва ичсангиз, у қаердан пайдо бўлади?

• Тартибсиз овқатланиш (ё очлик, ё кўп ейиш, ё кунига 6 марта, ё бир марта).

• Гиподинамия (жисмоний активликнинг етишмаслиги).

• Стресс (ўт пуфаги — умуман жуда «асабий» аъзо, у бошқа аъзоларга нисбатан стрессга кўпроқ таъсирланади).

• Меъданинг паст ёки юқори кислоталилиги.

• Ёғсиз рацион (Ҳамма 0% ёғли творогли парҳез рецептларини эслайди).

• «Нотўғри» интервалли оч қолиш (тайёргарликсиз, керакли поддержкасиз (қўллаб-қувватлашсиз)).

Ўзингизда ўт димланишини қандай аниқлаш мумкин?

🌿 Ёғли овқатни оғир қабул қилиш — ёғли таомдан кейин оғирлик ёки ноқулайлик пайдо бўлиши.
Кўнгил айниши, кекириш, қусиш, оғизда аччиқ таъм — айниқса ёғли овқатдан кейин.
🌿Ўнг қовурға остида оғирлик ёки ноқулайлик — ўт пуфаги билан боғлиқ муаммоларда учраши мумкин.
🌿Ич қотиши — сафро кислоталари камайганда ичак ҳаракати секинлашиши мумкин.
🌿Тери қичишиши, тошмалар ёки акне — сафро чиқиши бузилганда баъзи одамларда кузатилиши мумкин.
🌿Ахлатнинг оч тусли, ёғли ва бадбўй бўлиши — ёғлар ҳазми бузилганидан дарак бериши мумкин.
🌿Бош оғриғи ва умумий ноқулайлик ҳам айрим ҳолатларда кузатилиши мумкин.
🌿Кўз атрофида оқ фурункуллар пайдо бўлиши — сафро билан чиқмаган холестерин ва липидлар алмашинувининг бузилиши.
🌿Билакда «ғоз териси» пайдо бўлиши — фолликуляр кератоз.
🌿А, D, Е, К витаминлари танқислиги.
🌿Омега-3 қабул қилганда кекириш — ҳазм тизимидаги муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

⚠️ Ўт димланишини аниқ тасдиқлаш учун УЗИ ва қон таҳлиллари керак.

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.