🌾Янги, фойдали ва шакарсиз нарса ичгингиз келяптими? 🌿Чиа уруғи ва ситрус қўшилган сув тайёрлаб кўринг. Атиги бир неча дақиқада тайёр бўлади.
⚡ Бир ош қошиқ чиа уруғини олиб, устига икки стакан сув қуйинг. 20-30 дақиқага қолдиринг. Шу вақт ичида уруғлар суюқликни шимиб, юмшоқ гел ҳолатига келади — айнан шу кўринишда улар яхшироқ ўзлаштирилади.
🍋Лимон ёки 🍋🟩лайм шарбатини қўшинг. Ичимликнинг таъми янада ёрқин бўлади, ситрус эса организмдаги яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.
Агар бироз ширинлик истасангиз, озгина асал🍯атиги ярим чой қошиқ ёки дидингизга қараб бироз кўпроқ.
