Қуён гўшти энг парҳезбоп гўшт турларидан бири ҳисобланади ва таркибида тахминан 21% оқсил мавжуд. Бу борада қуён гўшти ҳатто товуқ гўштидан ҳам устун келиши мумкин. Бундан ташқари, қуён гўштининг тахминан 90 фоизи ҳазм бўлади.
Қуён гўшти бошқа гўшт турларига нисбатан кўпроқ витамин ва минералларни ўз ичига олади.
Қуён гўштининг катта афзалликларидан бири — унинг аллергия чақириш эҳтимоли нисбатан пастлиги. Шунинг учун у кичик ёшдаги болалар учун ҳам тавсия этилиши мумкин. Бола рационига киритишда эса унинг ёши ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш муҳим.
