Аввал табиийлари 🌱
✔️ Фойдали ёғлар (аччиқ бодом ёғи, сариёғ, кокос мойи, думба ёғи ва ҳ.к.)
Нега? Чунки ўпкамиз альвеолалардан ташкил топган, улар эса ёғли ҳужайралар ҳисобланади. Йўтал пайтида ана шу ўпка ҳужайралари яхши ишлаши ва тезроқ тикланиши учун ёғлар жуда зарур.
✔️ Қора турп ва асал 🍯
Турпни сувини ажратиб олиб унга ўртача 1–2 ош қошиқ асал қўшиб, кунда 3–4 марта истеъмол қилинади.
✔️ Исланд мохи (исландский мох)
1 ош қошиқ қуритилган ўтни 200 мл сувда 15 дақиқа дамланади, сўнгра сузиб олиб кам-камдан тез-тез ичиб турилади.
✔️ Иссоп
Бу ўтнинг ҳам 1 ош қошиғини 200 мл сувда 15 дақиқа дамланади ва сузиб олинади. 50 мл дан овқатдан кейин 3 маҳал қабул қилинади.
🔹 Ингаляция натрий хлорид ёки минерал сувлар (Боржоми, Чортоқ, Ессентуки) билан қилинганда нафас йўлларининг шиллиқ қаватини намлантиради ва яллиғланишни камайтиради.
🔹 NAC (АЦЦ) балғам кўчирувчи хусусиятга эгалиги боис нафас йўлларининг тозаланиши ва йўталнинг тезроқ тўхташига ёрдам беради.
🔹 Қизилмия илдизи сувга аралаштирган ҳолда 3 маҳал овқатдан кейин қабул қилинади.
Юқорида санаб ўтилган воситалар орасидан энг қулай 2 тасини танлаб, 7–10 кун давомида қабул қилиш йўталнинг тезроқ тикланишига ёрдам бериши мумкин.
Ва албатта, яллиғланишга ҳамда вирус ёки бактерияга қарши воситаларни ҳам унутмаслик керак.
Бундан ташқари, қўшимча равишда D ва C витаминлари, рух ҳамда антиоксидантлар қабул қилиниши организмнинг умумий ҳолати тезроқ яхшиланишини қўллаб-қувватлаши мумкин.
