Шамоллаганда антибиотик ичиш керакми?

Шамоллаганда антибиотик ичиш керакми?

Вирусли ва бактериал шамоллашнинг фарқи

Бошланиши. Вирусли инфекция аста-секин бошланади, кўпинча бурун оқиши ва томоқ қичиши билан. Бактериал инфекция эса кўпинча кескин бошланади ва битта жойда, масалан, битта томонлама томоқ, қулоқ ёки синус соҳасида кучли оғриқ беради.

Исситма. Вирусли шамоллашда ҳарорат одатда 38–38,5°C атрофида бўлади ва 3–5 кун давом этади. Бактериал инфекцияда ҳарорат юқорироқ (39°C дан ортиқ) бўлиши ёки бироз яхшиланиб, яна кўтарилиши мумкин.

Симптомлар. Вирусда бир нечта тизим бирга зарарланади: бурун оқиши, йўтал, томоқ қичиши, кўз қизариши, умумий ҳолсизлик. Бактериалда эса асосан битта жойда кучли оғриқ кузатилади.

Ажралма ранги. Бурун ёки балғам ранги ишончли белги эмас. Яшил ёки сариқ ажралма вирусли ҳолатда ҳам бўлиши мумкин, чунки ранг лейкоцитлар ферментлари билан боғлиқ.

Давомийлиги. Вирусли шамоллаш 7–10 кунда ўз-ўзидан яхшиланади. Бактериал инфекция 10 кундан ортиқ чўзилади ёки ёмонлашади.

Лаборатория таҳлиллари
•Умумий қон таҳлилида вирусли инфекцияда лимфоцитлар кўпаяди, лейкоцитлар нормал ёки бироз кам бўлади. Бактериал инфекцияда нейтрофил лейкоцитоз ва «чапга силжиш» (таёқча ядролилар кўпайиши) кузатилади.
•С-реактив оқсил (СРО) бактериал инфекцияда одатда кескин ошади (тахминан 40–50 мг/Л дан юқори), вирусли инфекцияда эса паст ёки ўртача бўлади.
•Прокалситонин энг аниқ маркерлардан бири: бактериал инфекцияда юқори (0,5 нг/мл дан ортиқ), вирусли инфекцияда паст бўлади.
•Қўшимча равишда А гуруҳи стрептококк (ангина учун), грипп ва COVID тезкор тестлари қўлланилади. •Қўзғатувчини энг аниқ бактериологик экма аниқлайди.

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.