Тиш оғриғи — бу яллиғланиш борлигини билдирадиган сигнал. Шарқ табобатида бундай ҳолатларда тез ёрдам сифатида оддий табиий воситалардан фойдаланилади.
✳️ Илиқ тузли сув оғиз бўшлиғини юмшоқ дезинфекция қилади, шиш ва яллиғланишни камайтиради, оғизни тозалайди.
✳️ гвоздика ёки гвоздика мойи тезда оғриқни камайтиради ва антибактериал таъсир кўрсатади.
Бу усуллар оғриқни вақтинча енгиллатишга ёрдам беради, лекин шифокорга мурожаат қилиш ўрнини босмайди. Энг муҳими — оғриқнинг асл сабабини аниқлаб, даволаш.
