ТТГ (тиреотроп гормон) — қалқонсимон без фаолиятини бошқариб турувчи гормон.

ТТГ (тиреотроп гормон) — қалқонсимон без фаолиятини бошқариб турувчи гормон.

У гипофизда ишлаб чиқарилади ва қалқонсимон безга Т4 ва Т3 гормонларини ишлаб чиқариш учун сигнал беради.

Т3 (трийодтиронин) — қалқонсимон без ишлаб чиқарадиган гормон. У модда алмашинуви, юрак уриши, тана ҳарорати ва энергия сарфига таъсир қилади.
Т4 (тироксин) — қалқонсимон безнинг асосий гормони. Организмда унинг бир қисми Т3 га айланади ва модда алмашинувини бошқаришда иштирок этади.

ГИПОТИРЕОЗ САБАБЛАРИ

Гипотиреоз бу мустақил касаллик эмас, балки турли сабабларга кўра ривожланадиган ҳолат. Қуйида энг кенг тарқалган ва муҳим сабаблар билан танишамиз:

ЙОД ЕТИШМАСЛИГИ

Йод қалқонсимон без гормонлари (Т3 ва Т4) учун асосий “қурилиш материали” ҳисобланади. Йодсиз бу гормонлар ҳосил бўлмайди.

✅ Қачон юзага келади?

Сув ва овқатда йод етишмаслиги (айниқса эндемик ҳудудларда).
Денгиз маҳсулотларини истеъмол қилмаслик.

✅ Нишоналари:

Қалқонсимон без катталашади (зоб).
Т3 ва Т4 даражаси пасаяди, ТТГ ошади.

АУТОИММУНИТЕТ (TPO ва TG га қарши антитаналар)

Иммун тизими қалқонсимон без тўқималарини нотаниш деб қабул қилиб, уларга ҳужум қилади.

✅ Сабаблари:

Ирсият.
Стресс.
Инфекциялар.
Ичак мувозанатининг бузилиши.
Озиқ-овқат аллергенлари (глютен, казеин).

Обратный звонок
Запрос успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Предзаказ
Предзаказ успешно отправлен!
Имя *
Телефон *
Добавить в корзину
Название товара
100 UZS
1 шт.
Перейти в корзину
Заказ в один клик

Я ознакомлен и согласен с условиями оферты и политики конфиденциальности.