Икки чой қошиқ дрожжани илиқ сутга солиб, бир соат олиб қўямиз. Унинг устига икки ош қошиқ асал ва ярим стакан қатиқ солиб, яхшилаб аралаштирамиз ва соч терисига ҳамда бутун узунлиги бўйича суртамиз. Сочларни ўраб, ярим соатдан кейин ювиб, олма сиркаси билан чайиб оламиз.
Бу муолажа соч толаларини қалинлаштиради ҳамда бутун сочга қувват беради, соч тўкилишининг олдини олишга ёрдам беради.
